Хўжанд иқлимий ҳолатининг ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатиш йўллари



Иқлим ўзгариши – Ер иқлимнинг умумий суратда ва унинг алоҳида минтақаларида вақт ўтгани сари, ўн йилликлардан то миллион йилларгача бўлган даврга тенг кўпйиллик кўрсаткичлардан статистик ишончли ўлчовлар четланишида ифодаланувчи ўзгаришдир.





Сайёрамиз ёши тахминан 4,5 миллиард йилга тенг. Ушбу давр мобайнида Ер буткул ўзгарди. Атмосфера таркиби, сайёранинг вазни, иқлим – бошида уларнинг бари бутунлай ўзгача бўлган. Тектоник плиталар тўқнашди, янги тоғ тизимлари юзага келди, сайёрада денгиз ва океанлар пайдо бўлди, янги материклар юзага келди, йўқолди, чегаралари ва ўлчамлари ўзгарди. Ер секинроқ айлана бошлади. Илк ўсимликлар юзага келди, кейин ҳаёт бошланди. Бинобарин, ўтган миллиардлаб йиллар давомида сайёрада нам айлануви, иссиқлик айлануви ва атмосфера таркибида туб ўзгаришлар рўй берди. Иқлим ўзгариши Ернинг бутун "умри" давомида рўй берди. бу жараён яна узоқ давом этади. .

ТОЖИКИСТОНДА ИҚЛИМИЙ ЎЗГАРИШЛАР
Тожикистон Марказий Осиёнинг тоғли қисмида жойлашган мамлакатдир. Умумий майдони – 143 100 кв. км. Шимол ва жанубда Тожикистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан, жанубда – Афғонистон, шарқда – Хитой билан чегарадош.

Тоғлар Тожикистон ҳудудининг 93 фоизини эгаллайди, бунда ҳудуднинг қарийб ярми денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган. Тожикистон географияси ғарбда саҳролар ва яримсаҳролар, шарқда Тибет платоси, Ҳиндикуш ва Тянь-Шаннинг баҳайбат тоғ тизмалари билан характерланади ва ўта хилма-хил табиий-иқлимий шароитларни юзага келтиради.

Баландликка қараб, ўртача йиллик ҳарорат жанубда 17 °С дан то Помирда -6 °Сгача ўзгаради. Шарқий Помир иқлимий зоналарининг фавқулодда турфа хиллиги билан машҳур, бу ерда ҳарорат диапазони -63 °C ва 47 °C оралиғида бўлади. 1940–2000 йилларда Тожикистоннинг аксарият туманларида ва баланд тоғ ҳудудларида ҳаво ҳарорати 0,5 до 1 °Сгача кўтарилди, бунда баъзи туманларда ҳарорат кўтарилиши 1°Сдан ҳам баланд бўлди.
МАЪЛУМОТНОМА: Тожикистоннинг текислик ҳудудида ҳарорат кўтарилиши ҳар ўн йилда 0,1-0,2ºСни ташкил қилди. 65 йил ичидаги энг катта ўсиш Хўжандда кузатилди – 0.3ºС. Хўжандда ҳароратнинг айтарлик ўзгармагани, кўпроқ, суғоришнинг ривожланиши ва салқинлатувчи таъсир кўрсатадиган Қайроққум сув омбори қурилиши билан боғлиқ. (Манба: БМТ ИЎДКга Тожикистон иккинчи миллий ахбороти)
(Источник: Второе национальное сообщение Таджикистана к РКИК ООН)
БМТ ИЎДКга Тожикистон иккинчи миллий ахборотига кўра, иқлим ўзгариши, кутилишича, ҳаво ҳароратининг кўтарилишига, ёғинлар ёғиши ва қор қопламининг янада ўзгарувчан характерига, музлар эришининг тезлиги ортишига, шунингдек янада экстремал ва тез-тез рўй берувчи табиат ҳодисалари, жумладан хавфли иқлимий ҳодисалар юз беришига олиб келади. Тожикистон бўйича иқлимий тенденциялари ва прогнозлар қуйидигаларда акс этади:
Тожикистон глобал исишга сезиларли таъсир кўрсатмайдиган мамлакат саналади, бироқ, бошқа тарафдан, Тожикистон табиий ресурслари ва иқтисодиёт тармоқлари, айниқса биохилма-хиллик, сув ва ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги, аҳоли саломатлиги ва ш.к. иқлим ўзгаришларига кучли боғлиқдир.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Тожикистоннинг умумий ташламалардаги улуши бор-йўғи 2–3% ва энг кам саналади, бу кўпроқ гидроэнергетика қўлланилиши, транспортнинг нисбатан камлиги, саноат ва қишлоқ хўжалигининг қайта тузилмаланиши билан изоҳланади.

Тожикистоннинг 1970 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда глобал исишга улуши, эксперт баҳолашларига кўра, 300 млн тонна СО2дан зиёдни ташкил қилди. Бу кўрсаткичга, халқаро мезонларга мувофиқ, қазиб олинадиган ёқилғини ёқиш ва цемент ишлаб чиқариш билан боғлиқ СО2 ташламалари ҳам киритилган. 1990-2003 йилларда иссиқлик газларининг энг катта умумий ташламалари 1990 йилда кузатилган ва, СО2 эквивалентида 25543 Гг (25 млн т.дан зиёд), уларнинг сўрилишини ҳисобга олганда 23627 Ггни ташкил қилган. СО2 эквивалентида иссиқхона газларининг энг кам ташламалари 2000 йилда қайд этилган ва 7396 Ггни, сўрилиш инобатга олинса, 5518 Ггни ташкил этган.
ХЎЖАНД – ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ЖАРАЁНИДА
Хўжанд шаҳри Тожикистоннинг катталиги жиҳатидан иккинчи ва энг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, республика шимолида, Фарғона водийсининг энсиз қисмида, Сирдарё ёқасида, 40018' кенгликда ва 69038' узунликда жойлашган. Аҳолиси 170 минг нафардан зиёд.
Шаҳарлар иқлимининг ўзгариши муайян вақт даври учун кўп йиллик об-ҳаво кўрсаткичларидан четланишда кўринади. Шаҳарларда иқлим ўзгаришини биз кейинги йилларда тобора тез-тез кузата бошладик. Бунга нафақат ҳароратнинг ўзгариши, балки табиат ҳодисаларининг ўзгариши частотаси ҳам киради, улар бугунга келиб меъёр доирасидан чиқмоқда ва экстремал деб ҳисобланмоқда. Қишдаги кучли совуқ, ёзда чидаб бўлмас жарима, эрта ёки кечиккан куз ва баҳор, тез-тез рўй бераётган табиий катаклизмалар – булар бари ХЎЖАНДда рўй бераётган иқлим ўзгаришига далолат қилади.

Тожикистон иқлимининг шаклланишига, жумладан Хўжандда, Ўрта Осиёга ҳудудига кириб келувчи ва об-ҳаво характери ва ўзгаришини белгиловчи ҳаво массалари катта таъсир кўрсатади. Хўжанд ҳудудида ва Фарғона водийсининг бутун ҳудудида ёғинлар ёғиши асосан циклон фаолияти ва қуйи қатлам характери билан боғлиқ.
МАЪЛУМОТНОМА: Ёғинлар ёғишида Жанубий Каспий, Мурғоб ва Юқори Амударё циклонлари, шунингдек ғарбдан, шимоли-ғарбдан ва шимолдан эсувчи совуқ ҳаво массалари асосий роль ўйнайди. Тоғларнинг фронтал юзаларига етгач, келаётган ҳаво массалари бу юза бўйлаб кўтарилади, совийди ва булутлар юзага келиши ҳамда ёғинлар ёғиши учун қўшимча эффектга эга бўлади. Бу ҳаво массаларининг барчаси Фарғона водийсига ғарбдан ва жануби-ғарбдан кириб келади, лекин ўз йўлида Шимолий Тожикистон тоғ тизмаларининг ғарбий ёнбағриларига тўқнаш келади ва улар, шамол остида қолган қияликлар, тоғлар оралиғидаги водийлар ва тоғ ҳавзаларига нисбатан, кўпроқ ёғинга эга бўладилар. Тоғли мамлакат ичига киргани сари, бу ҳаво массалари намлик жуда тақчил бўлган ички ҳудудларни эгаллайди, бунинг натижасида тоғлар орасидаги водийлар ва чуқур тоғ ҳавзалари жуда кам ёғинларга эга бўлади. Хўжандда йиллик ёғин миқдори қуйидагича: йилнинг совуқ даврида – 87 мм, энг кўп миқдори – март ва апрель ойлари (25–27 мм); энг ози – ёз ойларида (9–11 мм, август).

Одатда, қор кўринишидаги ёғинлар фақат манфий ҳароратда кузтилади. Хўжанд ҳудудида барқарор қор қоплами қишнинг 20%ида мавжуд бўлмайди, қишнинг 3–10%ида эса, мутлақо ёғмайди. Бу ерда қор қопламининг баландлиги фақат февраль ойида, ўртача 1–3 см.ни ташкил қилади, йилнинг қолган пайтида мавжуд бўлмайди. Энг катта ўн кунлик қор қоплами баландлиги февралнинг учинчи ўн кунлигида кузатилган – 47 см. Қор қопламининг пайдо бўлиши ўртача санаси 15 декабрга тўғри келади, энг вақтлиси – 31 октябрь. Қор қопламили кунлар миқдори 21 тага тенг.

Экспертлар иқлим ўзгариши шароитида шаҳарлар алоҳида хатарларга йўлиқиши мумкинлигига ишора қилмоқдалар. Иқлим ўзгариши шаҳар туманларига бир қатор муаммоларни келтириши мумкин, уларга, жумладан, техноген ва табиий офатлар, аҳоли саломатлигига таҳдид ва иқтисодий коллапслар киради.
Хўжанд қандай қилиб

"ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ҲИССА ҚЎШАДИ?"


ХЎЖАНД ҲУДУДИГА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИНИНГ ТАЪСИРИ

Бу барча салбий омиллар умумлашмаси шаҳарда нохуш микроиқлим юзага келишига олиб келади. Шу билан бирга, тош, ғишт ва темир-бетон иншоотлар, атвойўллар ва магистралларнинг интенсив исиши шаҳар марказий туманларининг қизиб боришига олиб келади. Буларнинг бари, пировардида, шаҳарнинг экологик тавсифини ёмонлаштиради ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Амалда, Хўжандда шаҳар атрофидагига қараганда, ҳаво ҳароратининг кўтарилиш тенденцияси кузатилади. Майдан сентябрга қадар мавсумий шамолсиз кунларда, марказий туманлар ва чеккалардаги ҳаво ҳароратидаги ўзгаришлар +5° Сга етиши мумкин. Осуда ёз кунларида, шамол эсмаганда, йирик шаҳарлар тепасида юз метрча баландликда ҳарорат инверсияси қатлами юзага келади, у ҳавонинг ифлос массаларини шаҳар ҳудуди устида ушлаб туради. Шаҳардаги ҳаво ҳароратининг кўтарилишида асосий ролни антропоген иссиқлик ташламалари ўйнайди – аҳоли ва саноат, юзага келган сабаблар туфайли, кўмир ишлатишга ўтди. Бу ташламалар иситиш мавсуми (қиш)да ёздагига қараганда анча кўпроқ бўлишига қарамай, қишдаги ҳароратлар тренди ёз трендига қараганда анча камдир.

Бугунги кунда шаҳар ҳудудларининг иқлим ўзгаришига улуши ҳисобини юритишни ташкил этишни талаб қилувчи сабаблар мавжуд:
Биринчидан
Бу ҳудудларда мегаполиснинг бевосита атмосферага иссиқхона газлари (ИГ) ташлаш билан боғлиқ турли фаолият турлари амалга оширилади. Шаҳарлар кириб келадиган озиқ-овқат, сув ва кенг истеъмол товарларига боғлиқ, уларнинг ишлаб чиқарилиши эса, ИГ ташламаларига олиб келади.
Иккинчидан
Турли шаҳарлардаги ташламаларни ўлчаш таққослаш учун асос беради ва шаҳарлар ўртасида ташламаларни камайтириш мақсадида рақобат ва ҳамкорликни яратади.
Учинчидан
Шаҳарларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини баҳолаш ушбу масаланинг маҳаллий-шаҳар даражасида эҳтимолий ечимларини аниқлашдаги, шунингдек бу соҳада маҳаллий ҳокимлик ва фуқаролик ҳамжамияти ўртасидаги жавобгарликни оптимал тақсимлашдаги биринчи муҳим қадамдир. Ишлаб чиқариш маълумотлари асосидаги ва аҳоли истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар асосидаги ИГ ташламалари таҳлиллари ўртасидаги фарқни алоҳида таъкидлаш ўринли.
Хўжанд шаҳрининг республикадаги бошқа шаҳарларга нисбатан характерли хусусияти кучсиз ва кучли шамолларнинг тез-тез такрорланишидир, бу, шаҳарда йирик саноат корхоналари фаолият юритиши ва автотранспорт қатновига қарамай, ҳавонинг зарарли аралашмалардан тозаланиши учун яхши шароит яратади ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг паст даражада бўлишини сақлаб қолишга хизмат қилади.


ТАЪСИРЧАНЛИК ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА МОСЛАШИШ
Таъсирчанлик – бу шаҳар иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қанчалик таъсирчанлиги ёки уларни енга олмаслиги даражасидир, бунга иқлим ўзгариши ва унинг экстремал ҳодисалари ҳам киради. Таъсирчанлик шаҳарга таъсир кўрсатадиган иқлимий ўзгаришларнинг характери, катталиги ва тезлигининг, унинг сезувчанлиги ва мослашув салоҳияти функциясидир.
Ҳаво ҳарорати ўзгариши
Олимлар тадқиқотларининг натижалари кўрсатдики, Тожикистондаги аксарият туманлар ва зоналардаги ер усти ҳавосининг ҳарорати кўтарилмоқда, бироқ, ҳудудларнинг катта географик ва иқлимий турфа хиллиги туфайли, атомсфера ёғинларининг ўзгариши нотекис характерга эга.
Тожикистоннинг текислик ҳудудида ҳарорат ўсиши ўн йилда 0,1-0,2ºСни ташкил қилди. 65 йилда Хўжанддаги ўсиш 0.3ºСга тенг бўлди. Хўжанддаги ҳароратнинг сезиларли бўлмаган даражада ўсиши атрофдаги туманларда суғориш ривожлангани ва салқинлатувчи таъсир кўрсатувчи Қайроққум сув омбори мавжудлиги билан боғлиқ.

Атмосфера ёғинлари ўзгариши
Ёғинлар миқдори одатда глобал атмосфера циркуляцияси ва жойнинг орографик хусусиятига боғлиқ. Тожикистонда йиллик ёғинлар миқдори ўзгаришини таҳлил этишда вақт ва маконда сезиларли ўзгариш аниқланган, қатор жуда қуруқ ва намгарчилик жуда юқори даврлар ажралиб туради.
Тадқиқ этилган даврда барча баландда жойлашган ҳудудлар учун энг қуруқ ўн йиллик 1941–1950 йиллар бўли. Кейин, 19990 йилга қадар, қурғоқчилик ва нам об-ҳаво даврлари галма-гал келди, ёғинлар миқдори ортиши тенденцияси кузатилди. 1990 йилдан кейин энг серёғин давр 1998–1999 йиллар бўлди, кеийнги 2000-2001 йил энг қуруқ йил бўлди, ўшанда қарийб бутун ҳудудни кучли қурғоқчилик қамраб олди. Ёғинлар нотекислиги ва интенсивлиги ўсди ва бундай тенденция келажакда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда. Нафақат ёғинлар миқдори ва интенсивлиги, балки ёғинли кунлар сони ҳам ўзгарди.

Сўғд вилояти ҳудуди бўйлаб ҳароратнинг +0,5 С га кўтарилиши кечмоқда. Шаҳарда ҳарорат қишлоқ жойлардагига қараганда кўпроқ ўсишини ҳисобга олганда, Хўжанд шаҳрида ҳам ҳарорат кўтарилганлигини қайд этиш мумкин.

ХЎЖАНДНИНГ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ЖАВОБАН МОСЛАШУВИ
Иқлимнинг глобал ўзгаришига ва глобал исишга мослашиш – бу табиий ёки антропоген тизимларнинг реал ёки кутилаётган иқлимий ўзгаришларга жавобан мослашуви бўлиб, у ўз таъсирчанлигини камайтириш ва қулай шароитлардан фойдаланиш имконини беради.
КУТИЛАЁТГАН ҲАЛОКАТНИ ҚАНДАЙ ЧЕТЛАБ ЎТИШ МУМКИН?

Биламизки, жаҳон иқлимининг ўзгариши оқибати ачинарли бўлади. Ҳозирданоқ тушунишимиз керакки, биз яқинлашиб келаётган ҳалокатнинг олдини олишга ўз ҳиссамизни қўша оламиз. Ўзимизни қутқариш учун нима қилмоғимиз керак?



БУ ЙЎНАЛИШДА ТОЖИКИСТОНДА ҚАНДАЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛЯПТИ

Глобал экологик муаммоларнинг долзарблигини ва улар маҳаллий шароитлар ва атроф-муҳит ҳолатибилан узвий боғлиқ эканлигини инобатга олиб, Тожикистон Республикаси бир қатор халқаро келишувларга қўшилди ва уларни ратификациялади, жумладан:
Тожикистон Республикаси, БМТ ИЎДК олдидаги ўз мажбуриятларига мувофиқ, иқлим ўзгариши тўғрисидаги ўзининг Биринчи Миллий Ахборотини (БМА), иқлим ўзгариши тўғрисидаги Иккинчи Миллий Ахбороти (ИМА) ни ва иқтисодиётнинг устувор соҳаларида салоҳиятни кучайтириш бўйича Иккинчи Босқични тайёрлади ва мамлакатдаги иқлим ўзгаришлари масалаларини ҳал этиш борасидаги асосий стратегик ҳужжат бўладиган иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш бўйича Миллий Ҳаракатлар Режасини тақдим этди.
Ушбу нашр Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Мазкур нашр мазмуни ООО ТРРК «Тирози Чавони» масъулияти остида бўлиб, Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс эттирмайди.
Made on
Tilda