Хўжанд хушманзара Сирдарё бўйида, денгиз сатҳидан уч юз метр баландликда улуғворлик билан қад ростлаб турибди. Бугунги кунда Хўжанд – бу Шимолий Тожикистоннинг энг йирик индустриал ва маданий маркази ва республикадаги аҳамиятига кўра иккинчи ўринда турувчи шаҳридир. Дарҳақиқат, Хўжанднинг географик жойлашуви ва иқлим шароити сербаракадир.
Шу билан бирга, охирги йилларда Хўжанд шаҳрида атмосферанинг ифлосланиши муаммоси долзарблик касб этиб бормоқда. Ҳавога унга хос бўлмаган моддаларнинг ташланиши хавфи инсонлар нафас олаётган ҳавонинг ифлосланишига олиб борибгина қолмай, пировардида, минтақа иқлимининг ўзгаришига ҳам таъсир қилади. Биз муаммо сабаблари, оқибатлари ва ҳал этиш йўлларини аниқладик.

ХЎЖАНД НИМАДАН НАФАС ОЛАДИ...

Шаҳар атмосфера ҳавосида зарарли моддалар фондаги концентрацияси, ташламаларни меъёрлаштириш ва чегаравий рухсат берилган концентрацияси (ЧРК)ни белгилаш учун, қуйидаги даражада бўлиши керак:
1,2 мг/м3

ЧАНГ
0,3 мг/м3

АЗОТ ОКСИДИ
0,1 мг/м3

ОЛТИНГУГУРТ АНГИДРИД
1,5 мг/м3

УГЛЕРОД ОКСИДИ
Сўғд вилояти Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, Хўжанд шаҳри бўйича атроф-муҳитга чиқариб ташланаётган зарарли ташламалар умумий миқдори, 2012 йилдан 2015 йилга қадар, қуйидашичани ташкил этди:

1
АВТОТРАНСПОРТ
Шаҳар ҳавосининг ифлосланишига ҳам шаҳаричи, ҳам транзит автотранспорти энг катта ҳисса қўшмоқда. У Хўжанд шаҳри атмосферасига ташланаётган барча заҳарли ташламаларнинг 70%ини ишлаб чиқаради.
Хўжанд шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг асосий манбалари қуйидагилар:
13,4 тыс. шт.
В 2007 году
19,3 тыс. шт.
В 2016 году
Ва унинг сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда.
углеводороды
оксид углерода
окисды азота
Бензинда ишлайдиган ИЁД (ички ёнув двигатели)га эга машиналар ҳавонинг ифлосланувига айниқса катта ҳисса қўшмоқдалар. Бензин ёниши давомида 200 дан зид зарарли ингредиентлар ажралади, уларнинг энг хавфлилари: альдегидлар, водород сульфид, қўрғошин, заҳарли канцерогент моддалар
альдегиды
сероводород
свинец
токсичные канцерогенные вещества
ПРОБКИ В ХУДЖАНДЕ
Хўжанд бунчалик кўп автотранспортга мослашмаган. Шаҳарда светофорлар оралиғидаги тўхташсиз юриш узунлиги ўртача 500 метрни ташкил қилади, натижада, шаҳар марказида ўртача ҳаракат тезлиги, марказий автойўллардаги тирбандликлар туфайли, 12–20 км/соатгача тушиб кетади, бу ёқилғи сарфини 3–4 мартага оширади. Тегишлича, ташламалар ҳам ортади.
Асосан ишлатилган атвомобиллар олди-сотдиси амалга ошириладиган Хўжанд шаҳри автобозори.
Хўжанд шаҳри автопаркининг "ёши" вазиятни мураккаблаштиради. Кўплаб автомобиллар тинимсиз равишда 25 йилдан зиёд фойдаланишда бўлган. Боз устига, Европа ва Кореяда ишлаб чиқарилган ишлатилган автомобиллар олиб кирилишида деярли барча автолардан фильтр-катализаторнинг зарарли ташламаларни бартараф этишга мўлжалланган АФМ (асосий фаол материал)ини кесиб ташлайдилар.

МАЪЛУМОТНОМА:

Ёқилғи ёнишида атомсферага зарарли заҳарли ташламаларни камайтириш учун, автомобиль транспорти ишланган газ чиқариш тизимида авто-катализатор кўзда тутилган. Бу нима? Кимёвий атамалар билан гапирганда, катализатор кимёвий реакциялар жараёнини жадаллаштирувчи, лекин бунда ўзи реакцияга киришмайдиган модда саналади. Асосий катализаторлар металлардир: никель, родий, мис, хром, палладий ва олтин. Автомобиль каталитик қурилмаси ишлашининг асосий тамойили катализацияловчи материалларнинг кимёвий реакцияларга қобиллиги саналади. Двигатель цилиндрларида ёқилғи ёниши жараёнида ишлатилган газларда зарарли ва заҳарли моддалар юзага келади. Бунда улар инсон организмига ва умуман табиатга салбий таъсир кўрсатадилар.

Катализаторнинг асосий фаол материалининг ечиб олинишига сабаб – унда рангли ва қимматбаҳо металлар борлигидир. Олибсотарлар учун автомобилнинг ушбу муҳим қисмини алоҳида сотиб, транспортировка учун харажатларни қоплаш манфаатлироқ бўлади. Келажакда бу машина қандай юриши эса, ҳеч кимни қизиқтирмайди. АФМ катализаторнинг ечиб олиниши пировардида ёқилғи сарфининг ортишига ва, тегишлича, унинг тўлиқ ёнмаслигига олиб келади. Бу эса, атмосферага ташламалар муаммосини туғдиради...
Катализатор аслида керакми? 30 йиллик тажрибага эга автоҳаваскорнинг фикри:
Катализаторнинг автомобиль синтезатори двигатель ишига кўплаб ижобий таъсирга эга: йилнинг совуқ пайтларида двигатель ишга тушиши ва қизишини осонлаштиради. Ёқилғи форсункалари кирланиши эҳтимолини камайтиради. Цилиндрларда алангаланиш жараёни яхшиланади ва ёқилғи тежалишига хизмат қилади. Тутун ва зарарли моддаларни ташлаш камаяди. Умуман, двигатель меҳнат ресурси ортади. Автомобилда бундай қурилманинг мавжудлиги автомобилдан кейинги фойдаланишда харажатларни сезиларли даражада тежашга ёрдам беради.
Рафиев Акбарали
профессионал ҳайдовчи
Ишлатилган автомобиль харид қилишда эътиборли бўлинг. Диққат қилинг: катализатор блоки кесилиб, қайта чоклаб кавшарланмаганми? Агар шундай бўлса, автомобиь нархини тортинмай тушираверинг! "Авто дилер"га атмосферага зарарли моддалар чиқарилишига боғлиқ муаммоларни ва, эҳтимол, унинг ҳам болалари ифлосланган атмосферадан нафас олишини айтиб изоҳланг! Зора улардан бирортаси буни тушуниб етса.
Тежалган пулга эса, янги, тўлиқ комплектдаги КАТАЛИЗАТОР харид қилинг ва сотиб олганингиз атвомобилга ўрнатинг. КАТАЛИЗАТОРнинг ўртача нархи 55 АҚШ доллари. Лекин якуний нарх сифати ва буюм ишлаб чиқарувчисининг брендига боғлиқ бўлади.
Атроф-муҳитнинг автотранспорт билан ифлосланувининг олдини олиш мақсадида, Сўғд вилояти Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва экологик милиция томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг техник ҳолати бузилишини аниқлаш бўйича мунтазам рейдлар ўтказиб турилади.

Атроф-муҳитнинг автотранспорт билан ифлосланувининг олдини олиш мақсадида, Сўғд вилояти Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва экологик милиция томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг техник ҳолати бузилишини аниқлаш бўйича мунтазам рейдлар ўтказиб турилади.

2
САНОАТ ТАШЛАМАЛАРИ
Атмосфера ҳавосини ифлослантиришда иккинчи ўринда турадиган манба саноат объектларидир.
Давлат статистик ҳисобот маълумотларига кўра, саноат заводлари томонидан атмосферага зарарли моддаларнинг умумий ташламаси 2016 йилда 524,2 тоннани ташкил қилган, шу жумладан:
Хўжанд шаҳрида зарарли саноат ташламалар қисқариши тенденцияси кузатилмоқда. Бу, биринчи навбатда, кўплаб корхоналарнинг шаҳар аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарига олиб чиқиш билан боғлиқ.
Шунингдек, технологик жараённи оптималлаштириш, чиқиндисиз ишлаб чиқаришнинг инновациявий услубларини жорий этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги кунда шаҳар ҳудудида Шимоли-шарқий, Шимоли-ғарбий, "Пахтакор-1", "Пахтакор-2" ва Жануби-ғарбий саноат зоналари фаолият юритмоқда.

.
В Худжанде бурными темпами идёт строительство зданий и сооружений различного вида назначения, в том числе и жилых домов. При проведении строительных работ (земляные, планировочные, бетонные, сварочные, кровельные, битумные, отделочные, благоустройство, складирование и хранение сыпучих материалов) со стройплощадок идёт выброс вредных веществ в близлежащие жилые районы.

3
АҲОЛИ
Шаҳар атмосферасини ифлослантирувчи учинчи (ҳажми бўйича) манба аҳоли томонидан қишки мавсумда турар жойни иситиш ва овқат тайёрлаш учун қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғини ёқиш саналади.
Тожик таомлари кенг ассортиментга эга бўлиб, қадим тарихга эга. Палов, самбуса, манти, лағмон, дамлама ва бошқа кўплаб таомлар... ва албатта, кабоб! Аммо улар фақат тошкўмир ишлатган ҳолда тайёрланади. Бу эса, ёндош ҳудудларни тўлиқ ёнмаган маҳсулотлар (углерод оксиди, чанг, қурум ва б.) билан ифлослантириш демакдир.Хўжанд шаҳри кўчаларида, айниқса Панчшанбе бозори ҳудудида ихтисослаштирилган жамоат овқатланиш масканлари – "кабобхоналар" жуда кўп.
МАЪЛУМОТНОМА:

Тошкўмир – анчайин турли кўринишдаги биологик тузилма бўлиб, юқори ҳарорат таъсири остида парчаланиши ва турли моддалар, кўп ҳолларда атроф-муҳит учун заҳарли моддалар ҳам ташкил қилиши мумкин. Уни ёқишда иссиқ ҳавонинг кучли оқими юзага келади, у чанг ва бошқа учувчан бирикмаларнинг катта миқдорини кенг ҳудудга тарқатади ва уларни ифлослантиради. Тупроққа тушган кўмирнинг органик ва ноорганик келиб чиқишга эга бирикмалари, келгусида, ўсимликларга тушади, кейин, озиқ-овқат занжири орқали, ҳайвонлар организмига, пировардида инсон организмига келиб тушади.

.


4
ТРАНСЧЕГАРАВИЙ ИФЛОСЛАНИШ
Трансчегаравий ифлосланиш – шаҳар атмосфера ҳавосининг манбаи шаҳар ҳудудидан ташқарида бўлган зарарли (ифлослантирувчи) моддалар ўтиши натижасида ифлосланишидир.
Шаҳар атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг ушбу тур манбаи СЕЗИЛАРСИЗ саналади ва шаҳарга яқин туманларда ер ҳайдаш ва қишлоқ хўжалиги ишлари ўтказилиши мавсумида, шаҳар чегараси яқинида йўллар ва бошқа объектлар қурилишида (ғарбий ва шарқий йўналишларда)ўз авжига чиқади. Хўжанд шаҳри иқлимий хусусиятларида ҳавонинг трансчегаравий ифлосланиши даражасига таъсир кўрсатувчи ҳам ижобий, ҳам салбий омиллар мавжуд.
Ижобий омил
– бу Хўжанд учун "хос" шамоллар йўналиши, унда икки: шарқий ва жануби-ғарбий йўналишдаги шамоллар устунлик қилади, бу трансчегаравий ифлослантирувчи моддаларни шаҳар атмосфера ҳавосидан чиқиб кетишига ва унинг тозаланишига ёрдам беради, шаҳарда атмосфера ифлосланишининг маҳаллий ўчоғи юзага келиши эҳтимолини камайтиради.
Салбий омил
– бу атмосфера ёғинлари миқдорининг камлиги, у ҳаводан зарарли моддаларни атмосфера намлиги ёрдамида чиқариб ташланиши имкониятини камайтиради. У иссиқ иқлим ва Қуёш фаоллиги шароитида кучаяди, бу эса Хўжанд шаҳри учун хосдир.

УЙДА НИМАДАН НАФАС ОЛАМИЗ?
Юқорида келтирилган ифлосланиш манбаларидан ташқари, яна бир асосий манба бор – хоналар ичидаги ифлос ҳаво – у турли касалликларнинг асосий сабабларидан бири саналади.
Кимёвий таркибий қисмлар – тамаки тутуни, формальдегид, учувчан органик бирикмалар, углерод оксиди, углерод двуоксиди, азот двуоксиди, озон, радон, асбест зарралари ва ш.к.ни ўз ичига олади.
иологик таркибий қисмлар – мугуз зарралари, уй чанги канаси, ташқи аллергенлар ва ш.к.

Бизнинг ғиштли ва бетон уйларимиз мунтазам заҳарли кимёвий моддалар ажратади. Ёпиқ маконда турли келиб чиқишга эга микроскопик зарралар, турли-туман зарарли ва, ҳатто, заҳарли аралашмаларнинг ниҳоятда катта миқдори учиб юради. Экологлар ва шифокорлар "хонадон" ҳавоси кўчаникига қараганда 4–6 баробар ифлосроқ ва 8–10 баробар заҳарлироқ эканлигини билдирадилар.
ТУРАР ЖОЙЛАРДА ҲАВОНИНГ ИФЛОСЛАНИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ САБАБЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

Бу ҳақда Абдумавлон Абдуллозода – Хўжанд шаҳри бош давлат санитар врачи ўринбосари сўзлаб берди.
Хонадаги ифлосланган ҳавонинг саломатликка таъсири
Хоналардаги ифлосланган ҳавога қарши курашиш усуллари

ИФЛОС ҲАВО – ЗАИФ САЛОМАТЛИК
Экологлар ва шифокорлар таъкидлайдиларки, экологик ҳолат аҳоли саломатлиги ва умрининг узоқлигига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Шаҳарликларнинг функционал захиралари ҳар куни чидамлиликка синовдан ўтади. Бу инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, бемор инсонлар учун эса – алалхусус.
"Атмосфера ифлосланиши қуйидаги касалликларни юзага келтириши мумкин: астма, бронхит ва нафас йўлининг бошқа касалликлари. Кремний оксиди, азот буғлари, фосфор бирикмалари – нафас йўллари ва нафас олиш аъзолари касалликларини юзага келтирувчи кимёвий омиллардир. Зарарли кимёвий бирикмалар билан заҳарланиш симптомларини мустақил аниқлаш мумкин. Бу – доимий бош оғириши, заифлик, эътиборни жамлашнинг пасайиши, ланжлик, кўнгил айниши. Агар ўз вақтида тўғри даволанишни белгиловчи шифокорга мурожаат қилинмаса, булар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин".
Наимов Фируз
СВШ врач-аллергологи
Шаҳар ифлосланган ҳавосидан рўй бериши мумкин бўлган аҳоли саломатлиги учун оқибатлар кўлами

Хўжанд – яшил шаҳар
Урбанизация жараёни билан боғлиқ атроф-муҳит ифлосланиши муаммоси қандай ҳал этилади?

Санитария меъёрларига мувофиқ, киши бошига кўкаламзорлар минимал майдони камида 10м2 бўлиши лозим. Хўжанд ш. УКХ ДУК маълумотларига кўра, кўкаламзорлар майдони 305,87 га.ни ташкил қилади ва ҳар бир шаҳар аҳолисига 19,8м2 кўкаламзор тўғри келади. Ушбу йўналишдаги истиқболли тараққиёт Давлатнинг асосий стратегияларидан бири саналади.

МАЪЛУМОТНОМА:

Атроф-муҳитнинг инсон учун энг қулай шароити – соф, озонга бой ҳаво, ҳарорат 20–22 даража ва нисбий намлик 40–60% бўлиши. Бу мувозанат шаҳарда транспорт ва саноат ташламалари сабабли бузилиши мумкин. Ҳаво алмашинувининг табиий воситаси – бу кўкаламзорлар саналади, уларнинг бир гектари фотосинтез жараёнида 200 киши нафас олиши учун зарур кислород чиқара олади. Бунда соатига 8 кг.гача ис гази ютилади.

Бугунги Хўжанд – шинам ва яшил шаҳар, унда кўплаб парклар, скверлар мавжуд, аҳолиси меҳмондўст, бинолари гўзал, кўплаб тарихий ёдгорликлар, мафтункор фавворалар мавжуд. Маҳаллий ижроия ҳокимияти томонидан шаҳарни кўкаламзорлаштириш йўлида кўп ишлар қилинган. Кўкаламзорлар шаҳар ҳавосини чангдан тозалайди ва замонавий шаҳар режали тузилмасининг уйғун қисми саналади ва унда санитар-гигиеник ва декоратив-режалаштириш функцияларини бажаради.
Ҳар йили шаҳарда дарахтлар, кўчатлар сотиш ярмаркаси ва гуллар куни ўтказилади. Бу тадбирлар анъанага айланган бўлиб, Хўанд шаҳри ташриф қоғози бўлиб қолди. Бу тадбирларни ўтказиш ўсиб келаётган ёш авлодни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш руҳида тарбия этишда ва аҳолининг экологик маданиятини ўстиришда муҳим роль ўйнайди.
Left
Right

Қулай экологик тенденцияни сақлаш ва ривожлантиришда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур:
Стационар ва кўчама манбалардан атмосферага ташламалар чиқарилиши устидан назоратни кучайтириш.
Энг "кир" саноат ташламалари манбаларини чангушлагич қурилмалар билан жиҳозлаш.
Шаҳар ҳудудидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этиш.
Аҳоли яшаш микротуманлари, маҳаллалар ва, айниқса, Сирдарё қирғоқларида рухсат берилмаган ахлатхоналар юзага келишининг олдини олиш.
Дарё қирғоғида ва шаҳар кўкаламзор ҳудудларида объектлар, айниқса умумий овқатланиш нуқталари ва аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа объектлар учун ер ажратилишини ва қурилишини тақиқлаш.
Шаҳарнинг ўнг қирғоқдаги, Мўғултов тоғ олди қисмида кўкаламзорлар майдонини кенгайтириш.
Ушбу чора-тадбирлар қаторида, доимий фаолият юритувчи шаҳар атроф-муҳити мониторинги комплекс тизимини яратиш лозим, токи доимий назорат юритилиб, маҳаллий ифлосланишнинг меъёрдан ортиши ўчоқлари ўз вақтида аниқлансин ва қисқа муддатларда уларни баратараф этиш чоралари кўрилсин.

Шу билан бир вақтда қайд этиш керакки, шаҳарнинг экологик ҳолатини сақлаб қолиш ва яхшилашни аҳолининг кенг қатламларини бу ишга жалб қилмай, уларнинг экологик саводхонлигини оширмай, амалга ошириб бўлмайди. Жамоатчиликнинг ёрдамисиз ҳеч қандай тадбирлар ва дастурлар, мониторинг тизимлари Хўжанд шаҳрида қулай экологик шароит яратиш муаммосини ҳал эта олмайди.
ЭКОЛОГИК ҲОЛАТНИНГ ВА ЮҚОРИДА КЕЛТИРИЛГАН ОМИЛЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ ҚУЙИДАГИ ХУЛОСАГА КЕЛИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ:
ЭКОЛОГИК ҲОЛАТНИНГ ВА ЮҚОРИДА КЕЛТИРИЛГАН ОМИЛЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ ҚУЙИДАГИ ХУЛОСАГА КЕЛИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ: "ХЎЖАНД ШАҲРИ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИ БАРҚАРОР БЎЛИБ, ЯХШИЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИГА ЭГА".
"Ушбу нашр Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланди. Ушбу нашр мазмуни "Тирози Чавони" ТМРК МЧЖ масъулияти доирасида бўлиб, Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс эттирмайди".
Made on
Tilda