ТРРК "ТИРОЗИ ЧАВОНИ"
Хўжанд шаҳрида чиқиндиларни экологик зарарсизлантириш
Саноат ва маиший аҳлат, чиқиндилар - инсонларнинг соғлигига таҳдид солувчи, ҳамда атроф-муҳитни ифлос қилувчи замонанинг умумдунёвий экологик муаммоси. Чиқиндиларнинг чириётган қисми инфекция ва касалликларни олиб келувчи микробларнинг кўпайиши манбаи. Илгари одамларнинг ҳаёти ва фаолиятининг чиқиндилари долзарб муаммолар қаторига кирмаган, чунки чиқиндилар табиий йўл билан табиат шароитида йўқ бўлиб кетган. Лекин бугунги кунларда инсоният шундай материаллар кашф этганки, уларнинг чириб йўқ бўлиши учун жуда ҳам кўп вақт утиши керак. .
Турли чиқиндиларнинг чириш муддати
Маълумот олиш учун қизиқтирган суратдаги нуқтани босинг
Лекин муаммо фақт бунда эмас. Ҳозирги даврда ҳар бир инсоннинг соғлигига эътибор тўғрисида кўп гапирилаяпти. Аҳолининг соғлиги - давлатнинг муваффақиятли ривожланишининг муҳим омилларидан бири. Шу сабабли атроф-муҳитнинг кескин ёмонлашиб бораётгани ва у ҳар биримизнинг соғлигимизга салбий таъсир этаётганини унутмаслик даркор. Айниқса аянчли аҳвол шаҳарларда мавжуд. Шаҳар аҳолисининг кун сайин ошиб бораётгани, автотранспорт кўпайиши, маиший ва саноат корхоналаридан ҳосил бўлаётган тонналаб чиқиндилар каби инсон фаолиятининг излари, булар экологияга салбий таъсир ўтказаётган омилларнинг кичик бир қисми. Чиқиндилар сони оҳирги ўн йилликда ниҳоят ўлканлашиб кетди. Хўжандни ҳар бир яшовчиси, бизларнинг ҳисобимизга кўра, йилига 500 кг аҳлат ва чиқиндилар ҳосил қилади. Ушбу суюқ ва қаттиқ чикиндилар атроф-муҳитга, уларнинг таркибига кўра, турли салбий таъсир кўрсатади.



Хўжанд шаҳрида чиқиндилар хажмининг 2000ғ2016 йй. ўсиш суръати.
Шаҳар аҳолисининг ҳосил қилаётган чиқиндилар тури
Қурилишдан пайдо бўлган чиқиндилар ва шу каби аҳлат
Хомашё қолдиқлари ва зарарли моддалар
Ўғитлар, ем, бузилган маҳсулот
Ишдан чиққан маиший техника ва уларга ишлатиладиган қисм ва моддалар
Турли мамлакатлар чиқиндиларни қайта ишлашнинг ҳар-ҳил йўлини кашф этади. Совет даврида Тожикистонда, ҳусусан Хўжандда катта хажмда макулатура, металлолом, ҳатто катта суякларни йиғиб, Уссурийск шаҳрига жўнатиларди. Бугунги кунда асосан макулатура, металлолом ва пластик идишлар қабул қилинади.
Шаҳар чиқиндиларини камайтириш учун бугун чиқиндиларни йиғиб, улардан рўзғорда, саноатда ишлатилишга яроқ иккиламчи хом ашё ишлаб чиқариш режалаштирилаяпти. Хўжанд ҳудудида шаҳар аҳолиси ҳосил қилган аҳлат ва чиқиндиларни қайта ишлаб, зарарсизлантирадиган бутун бир саноат тармоғи мавжуд.
Иккиламчи ишлаб чиқариш ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат янги инновацион-саноат каби ишлаб чиқаришни ривожлантиришга шароитлар яратмоқда. «Суғд» эркин иқтисодий зона 2009 йилда махсус юридик мақомга ва иқтисодий имтиёзли шароитларга эга чегараланган ҳудуд сифатида яратилган. Бугун ЭИЗ таркибида 23-дан ортиқ корхона мавжуд. Оҳирги 5-йилликда шу ЭИЗ корхоналарининг кўп қисми табиий ресурслардан унумли фойдаланиш ва иқтисодий фойдани кўзлаб ўзларининг, илгари аҳлат ҳисобланган чиқиндиларини иккиламчи технологик ишлов беришга ўтаяптилар.
Пировард мақсад - чиқиндисиз ишлаб чиқарига эришиш.
«Суғд» ЭИЗ ҳудудида бугунги кунда ҳалқаро стандартларга мос инженер-транспорт, телекоммуникацион ва ишлабғчиқариш инфратизими яратилмоқда, экологик нуқтаи назардан тоза, атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи махаллий илмий ва илмий техник ишланмалар ва кашфиётлар ишлаб чиқарашга жорий қилинмоқда.
Пластик ва целлофан каби чиқиндиларни унумли иккиламчи ишлаб-чиқариш мисоли сифатида, ҳоли томонидан талаб қилинаётган томларни ёпиш материалларини ишлаб чиқаришни келтирса бўлади.
Шу каби ёрқин мисол сифатида 10 йилдан бери Тожикистон ҳудудида пластикни қайта ишлаб чиқришни йўлга қўйган МЧЖ «Фотуна-Ко» каби эксклюзив корхонани келтирса бўлади. Бу корхона полимер-кумли черепица чиқариш билан шуғулланади. Бир сменада 7 ишчи ишлайди. Хом ашё сифатида кварцли қум, иккиламчи қайта ишланган пластик ва бўёқлар ишлатилади. Замонавий ранг-баранг бўёқлардан фойдаланиб ҳохлаган рангдаги томни ёпадиган материал ишлаб чиқариш мумкин. Шуниси аҳамиятга молиқки, бу ерда бўёклар кум ва полимер ўртасидаги «боғловчи» компонент сифатида роль ўйнайди.

Полимер-қум черепицасини ишлаб чиқариш жараёни
Ишлаб чиқаришни жадаллигини ошириш максадида компания қуйидагиларни режалаштирган:
Хўжанд шаҳрида камида 6 пластик пакет ва бошқа идишларни йиғиш пунктларини ташкил этиш;
Хўжанд шаҳрида 15-тадан ортиқ ишлатилган пластик пакет ва бошқа идишлар учун махсус қабул қутиларни ўрнатиш;
Иккиламчи хом ашёни саралаш ва тозалашни йўлга қўйиш;
Аҳолининг маиший чиқиндиларни саралаш маданиятини кўтариш мақсадида ишлаш учун волонтёрларни жалб этиш.

Ишлатилган коғоз маҳсулотини йиғиб, макулатурага топшириш жуда унумли.
Бу ёғоч ва унда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилувчи мамлакатга шу йўл билан катта маблағларни тежашга имкон беради. Коғоз чиқиндиларидан унумли иккиламчи фойдаланиш мисоли - гигиеник туалет коғозини ишлаб чиқариш.

Юқорида келтирилган мисоллар кўп нарса устида ўйлантириб қўяди. Мисол учун, бугунги кунда инновацион технологияларни ишлатиш замон талаби ва кунимизнинг зарурати. Лекин, минг афсус, барча корхоналар ҳам ўз чиқиндиларини қайта ишлашга жўнатмайди, чунки бу учун махсус техника керак, бу эса қўшимча харажат. Лекин бу муаммони шундай ҳолатда қолдириш мумкин эмас. Экспертлар фикрича, аҳлат ва чиқиндиларни нотўғри йўқотаётган, ўзбошимчалик билан ташлаб юбораётган корхоналарни катта солиқ ва жарималар билан жазолаш даркор.
Бугунги кунда иккиламчи ишлаб чиқарилган махсулотни қабул этиш бўйича давлат стандартлари ва уларнинг бошқа норматив-меёрий талаблари ўзига хос жиҳатларга эга. Гарчи ишлаб чиқарувчилар Стандартизация, метрология, сертификация ва савдо инспекциясининг Агентлигининг ҳудудий ваколатхоналарига мурожаат қилишса, улар янги ишлаб чиқариш учун алоҳида сўралган маҳсулот учун «Техник шартлар» ишлаб бериши мумкин.
Бу йўналишда «Иккиламчи хом ашёга ишлов берувчи корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қуввалаш Дастури»ни қабул қилиш ва амалга ошириш бундан ҳам кўра унумли чора бўлиши мумкин. Мумкин, келажакда шундай чоралар атроф-муҳитни асрашнинг асосий йўли бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Бизларга Хўжанд шаҳрининг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Гаффоров Шавкат Яхёджонович берган маълумотларга кўра амалдаги қонун ва ҳуқуқий меёрлар чиқиндиларни қайта ишлайдиган ва чиқиндисиз ишлайдиган корхоналарга бугундаёқ имтиёзлар бермоқда. Тожикистон Республикасининг «Атроф муҳитни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 20 моддаси («Табиий ресурслардан фойдаланиш ва аторф муҳитга салбий таъсир кўрсатиш учун тўлов» ва 46-49 моддаларига («Бюджетга бошқа тўловлар хақида») мувофиқ, ҳар бир табиий ресурслардан фойдаланаётган ташкилот, унинг мулкий шаклидан қатъий назар, ташландиқ ва чиқиндилар учун бадал тўлаши даркор. Агар ташкилот чиқиндиларга иккиламчи ишлов бераётган бўлса, ушбу бадаллардан озод қилинади.



Атроф-муҳитни қутқаришга, аҳлат ва чиқиндиларнинг табиатга салбий таъсирини олдини олишга биринчи қадам - Биз Сиз билан биргаликда ўз уйимизда маиший чиқиндиларни бирламчи саралашни ташкил қилишимиз керак!



Барча саралаган чиқиндилар иккиламчи маҳсулот ишлаб чиқарилишига кор бўлади.Тасаввур қилинг - инсоният шу йўл билан қанча табиий ресурсларни сақлаб қолади, қанча кувват ва маблағ тежаб қолади? Ниҳоят ўлкан миқдорда!



Лекин саралаш ҳам тўғри бўлиши керак. Аҳлатни саралаш - майдакашлик эмас, балки келажакга қўшилган саводли хисса. Агар биз чиқиндиларни саводли ташлашга ўргансак, биз нафақат маданиятли жамиятга, балки ўзимиз истиқомат қилаётган атроф-муҳтни ҳимоясига хисса қўшган бўламиз. Бизниг лайфхак шу тўғрисида гапириб беради.

Видео:Ассалому алейкум! Мен Дима ва мен Сизларга маиший чиқиндилар нима ва уларни қандай саралаш кераклиги тўғрисида айтиб бераман. Қани кўрайликчи, чиқиндилар бугунда аҳлатхоналарга ташланаётган суръатларда тушаверса, қай ҳолатга келамиз.
Бу кетишда уйимиз, кейин эса шаҳримиз битта катта аҳлатхонага айланиб колади ва ҳудудимизнинг бутун сатҳи аҳлат билан қопланиб қолади.
Биз ишлатган маҳсулотлар чиқиндиси ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетмайди. Асосан булар узоқ муддат ичида чирийдиган ёки умуман чиримайдиган чиқиндилар. Уларни зарарсизлантириб йўқ қилиш учун, табиатга жуда катта муддат керак. Мисол учун шиша идишга - миллион йил, консерва идишларига - 100 йил, резина маҳсулотига - 80 йил, тери маҳсулотига - 50 йилга яқин, нейлон мағсулотларига - 40 йил, полиэтилен маҳсулотларига - 20 йил, жун маҳсулотлага - 5 йил. Диққат! Сигарет қолдиқларини чиришига таҳминан 5 йил.
Атроф-муҳитни қутқаришга, аҳлат ва чиқиндиларнинг табиатга салбий таъсирини олдини олишга биринчи қадам сифатида - Биз Сиз билан биргаликда ўз уйимизда маиший чиқиндиларни бирламчи саралашни ташкил қилишимиз керак! Бундай қилишдан илгари, шаҳрингизда иккиламчи чиқиндиларни қабул нуқталари борлигини билинг. Чунки бу муҳим, бўлмаса Сизда эски ҳолат - бир талай сараланган аҳлат бўлади. Ташаббус кўрсатиб уйингиз яқинида сараланган аҳлатни қабул қиладиган пунктларни яратинг.
Энди эса бизнинг кейинги маслаҳатларимизга риоя қилинг! Уйимизда чиқиндиларни саралаш бурчагини ташкил қилайлик. Энг кичкина хонадонда ҳам бир квадрат метр жой топилади. Контейнерлар ўрнига картон қутиларни ишлатса ҳам бўлади. Жойни тежаш учун қутиларни стол тагига жойлаштирса ҳам бўлади. Имкон бўлса балкон, қазноқдан фойдаланган қулай - булар иккиламчи хом ашёни сақлаш учун ниҳоят қулай жойлар.

**

Энди чиқиндиларни саралашга доир маслаҳатлар. Органик чикиндилар, коғоз маҳсулотлари, пластик ва шиша чиқиндиларини, техник чиқиндиларни бошқа-бошқа қутиларга таҳсимлашни одат қилинг. Турли идишларни ювиб саралашга ўрганинг. Чиқиндиларни ихчамлаштиринг.

**

Ҳар бир саводли ташкил қилинган жараён сингари, чиқиндиларни саралашнинг ҳам тартиби бор. Биринчидан озиқ-овкат, органик чиқиндиларни алоҳида ажратинг. Иккинчида иккиламчи ишлов беришга яроқли чиқиндиларни ажратинг. Учинчиси - турли шоҳ, дараҳтларнинг барглари ва шу каби биологик чиқиндиларни тўпланг.

Ва энг муҳими - узингизни ишончсизлигингизни «менинг ҳаракатим ҳеч нарсани ўзгартирмайди» деган баҳоналар билан ўзингизни оқламанг. Оддий одамларни бефарқлиги орқали ханузгача чиқиндиларни саралаб йиғишни тадбиқ этмаганимизнинг асосий сабабларидан бири. Хатто битта турдаги иккиламчи хом ашёни саралаш - чиқиндилар билан курашишга, мамлакатимиздаги атрофҳмуҳитни асрашга қўшилган салмоқли хисса!!!
Якун ясар эканмиз, Сизни сўровимизда иштрок этишингизни илтимос қиламиз. Унинг натижаларидан бизнинг фуқароларимиз шаҳримиз чиқиндиларини экологик зарарсизлантириш йулларини қандай тасаввур қилишларини биламиз
Made on
Tilda